Жаҳон | 07:57 / 04.07.2018
9796
1 дақиқада ўқилади

Бразилиянинг собиқ энг бой одами 30 йилга озодликдан маҳрум этилди

Фото: REUTERS/Ueslei Marcelino

Бразилиялик тадбиркор Эйке Батиста коррупция ва пул ювишда айбланиб, 30 йиллик қамоқ жазоси олди. 2012 йилда у 30 млрд долларлик бойлик билан Бразилиянинг энг бой одами ҳисобланган ҳамда дунёнинг энг бой одамлари рўйхатига кирган.

Globo телеканалининг маълум қилишича, тергов 61 ёшли Батистани олтин конини сотиб олиш учун Рио-де-Жанейро штати губернаторига 16,5 млн доллар пора берганликда айбдор деб топган.

Тадбиркор суддан қочиб АҚШда яшириниб юрган, бироқ 2017 йил январда Бразилияга келганда ҳибсга олинган. 

Мавзуга оид