Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ядро келишувини нима сақлаб қолиши мумкин: ойдинлик киритилди
Теҳрон билан иқтисодий ҳамкорликни давом эттириш Эрон ядро келишувини сақлаб қолиш имконини беради. “Бешлик” ва Эрон вазирлар қўшма комиссиясининг Венада бўлиб ўтган йиғилиши иштирокчилари шундай хулосага келишди. Улар Теҳрон билан иқтиссодий ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олишди. Бу ҳақда ЕИ тишқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий комиссари Федерика Могерини баёнот берди. Эрон ядро келишуви бўйича халқаро воситачилар бешлигига Россия, Хитой, Франция, Германия ва Буюк Британия киради.
"Иштирокчилар ўз мажбуриятларини виждонан тасдиқлашди ва амалий муҳитда қуйидаги мақсадларга риоя қилишларини билдиришди: Эрон билан кенг иқтисодий муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, Эрон билан самарали молиявий алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда қўллаб-қувватлаш", - дея қайд этган Могерини.
Унинг сўзларига кўра, "иштирокчилар бу каби ташаббуслар ядро битимини сақлаб қолишга қаратилгани ва барча томонлар хавфсизлик манфаатларига жавоб беришини таъқидлашди", деб ёзмоқда ТАСС.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
08:55
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026