Жаҳон | 09:30 / 08.07.2018
19282
2 дақиқада ўқилади

Таиландда ғорда қамалиб қолган болаларни қутқариш операцияси бошланди

Фото: Спорт Экспресс

Таиланд шимолидаги Тхам Луанг ғорида қамалиб қолган 12 нафар мактаб ўқувчиси ва уларнинг мураббийини қутқариш операцияси бошланди, деб маълум қилди қутқарув операцияси штаби бошлиғи Наронгсак Осоттанакон.

Унинг айтишича, маҳаллий вақт билан соат 10да (Тошкент вақти билан 8) хорижлик ва таиландлик 13 нафар ғаввосдан иборат жамоа ҳамда беш нафар тажрибали сузувчи ғорга йўл олишган. Тхам Луанг ғори олдидаги майдонда 13та тез ёрдам машинаси шай ҳолатда турибди.

Маҳаллий футбол жамоасининг ўн икки нафар ёш аъзоси ва уларнинг мураббийи 23 июнь куни йўқолиб қолганди. Улар узунлиги етти километрли Тхам Луанг ғори ичига киришган ва сув тошқини оқибатида ичкарида қолиб кетишган. Қидирув операцияси 10 кун давом этди. 

Ғордан чиқиш йўлининг беш километрли қисми сув билан тўлиб қолгани ичкаридан чиқишга тўсқинлик қилмоқда. Аввалроқ ғорда қамалиб қолганларни қутқариш бўйича SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари Илон Маск таклиф берганди

Мавзуга оид