Жаҳон | 16:51 / 09.07.2018
16988
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин самолётини Владивостокда кўришди

Фото: AP

КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг самолётини 9 июль куни Россиянинг Владивосток шаҳрида кўришди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги Flightradar24 портали маълумотига асосланган ҳолда хабар қилмоқда. 

Агентликка кўра, Chammae-1 самолёти Россия аэропортига «кундузи» қўнган ва 3 соатдан сўнг Пхеньянга қайтган. Агентлик самолётнинг аниқ қўниш вақтини келтирмаган.

Шу билан бирга, самолёт бортида КХДР етакчиси бўлган-бўлмагани номаълум. Агентлик суҳбатдошлари, Владивостокка Ш.Кореянинг расмий шахслари учганини тахмин қилишган. 

Июнь ойи бошида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин ва Ким Чен Ин Владивостокда бўлиб ўтадиган иқтисодий форумда учрашиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди. Япония бош вазири Синдзо Абэ ҳам айни тадбирни КХДР етакчиси билан учрашиш имконияти сифатида баҳоламоқда.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид