Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ пиёдалар билан боғлиқ ЙТҲлардан огоҳлантирди
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчи ва пиёдаларга мурожаат билан чиқди. Мурожаат яқин икки кун ичида пиёдалар иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги ахборот билан бошланади.
Маълум қилинишича, 7 июльдан 8 июльга ўтар кечаси Фарғона йўли кўчасида 23 ёшли Дониёр А. бошқариб бораётган «Матиз» русумли автомобиль белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда 1985 йилда туғилган, оғир тан жароҳати билан 1-Республика клиник касалхонасига ётқизилган фуқаро Евгений Г. ҳалок бўлган.
Шунингдек, 21 ёшли Жаҳонгир.Д бошқариб бораётган «Спарк» автомобили ҳам пиёдалар учун белгиланмаган жойдан ўтаётган Сапарбой М.ни уриб юборган. Воқеа 1 июль куни соат 1.30ларда Бектемир тумани Тошкент ҳалқа йўлида содир бўлган. Пиёда тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.
«Ҳурматли юртдошлар! Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Сизлардан йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз амал қилишингизни сўрайди!
Ҳурматли пиёда! Йўлларда эҳтиёт бўлинг, фақатгина пиёдалар учун белгиланган йўлаклардан фойдаланишга ҳаракат қилинг! Светофорнинг яшил чироғи ёнгандагина ҳаракатланинг. Тартибга солинмаган чорраҳаларда аввал чап тарафга кейин ўнг тарафга қараб, автомобиль йўқлигига ишонч ҳосил қилгандан кейингина йўлни кесиб ўтинг. Ёш болаларнинг қўлларидан маҳкам ушлаб олинг.
Ҳурматли ҳайдовчи! Сиз нафақат ўзингизнинг балки бошқаларнинг ҳаёти учун ҳам масъулсиз! Тезликни ошириб, ўзингизга фалокатни тилаб олманг! Қизил чироқни писанд қилмаслик ёмон оқибатларга олиб келишини унутманг!» дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ мурожаатида.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024