Ўзбекистон | 17:30 / 10.07.2018
10823
1 дақиқада ўқилади

Азим Аҳмадхўжаев Автомобиль спорти федерацияси президенти этиб сайланди

Фото: mitc.uz

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев республика Автомобиль спорти федерацияси президенти этиб сайланди, дея хабар беради идора матбуот хизмати. 

"Бугун Миллий Олимпия қўмитасида Азим Аҳмадхўжаев Ўзбекистон автомобиль спорти федерацияси президенти лавозимига сайланди", - дейилади хабарда.

Бундан аввал федерация раҳбари лавозимида Ботирхўжа Сидиқов фаолият юритган.

Автомобиль спорти федерацияси 2004 йилдан буён фаолият юритади. Унинг мақсади - картинг, ралли, автокросс ва бошқа мусобақаларни ташкиллаштириш орқали аҳоли ўртасида спортнинг ушбу турини оммалаштириш.

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид