Жаҳон | 15:15 / 12.07.2018
3847
1 дақиқада ўқилади

Comcast корпорацияси Sky телекомпанияси учун 34 млрд доллар тўлашга тайёрлигини билдирди

Фото: REUTERS/Toby Melville

АҚШнинг Comcast телекоммуникация корпорацияси Британиянинг Sky телекомпаниясини сотиб олиш учун рақобатчи 21st Century Fox медиахолдингидан кўпроқ пул – 34 млрд доллар тўлашга тайёр. Бу ҳақда Comcast сайтида маълум қилинди.  

“Comcast анчадан бери Sky’нинг ишидан ҳайратда ва уни Comcast’га тўғри келувчи буюк компания деб ҳисоблайди”, деб айтилган хабарда. 

Comcast апрелда Sky учун 31 млрд доллар таклиф қилган. 21st Century Fox эса британ компаниясига 32,48 млрд тўлашга тайёрлигини билдирган. Sky News телеканали маълумотларига кўра, Sky’да 21st Century Fox билан битим тузишга розилик билдирилган.

Аввалроқ британиялик сиёсатчилар ва регуляторлар Sky 21st Century Fox томонидан сотиб олинса, АҚШ медиахолдинги эгаси Рупер Мердок Британия оммавий ахборот воситалари устидан катта таъсирни қўлга киритиши мумкинлигидан хавотир билдиришган.

Мавзуга оид