Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаблардаги бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича қандай ишлар амалга оширилади?
17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтган умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда Халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг KUN.UZ'га маълум қилишича, ХТВ тизимини такомиллаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Тизимни бошқариш тузилмасини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда тизим муассасалари тузилмаси, штат жадвалларини кўриб чиқиш, тасдиқлаш, уларни рағбатлантириш бўйича вазирга тегишли ваколатлар бериш;
2. Мактаб директорларига бўлган талабни қайта кўриб чиқиб, корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш, мактаб директори менежер сифатида ва қолган ўринбосарлари ўз йўналишлари бўйича иш фаолиятини олиб боришларини йўлга қўйиш. Директорларнинг сертификатлаштириш тизимини жорий этиш;
3. Жамоавий назорат тизимини кучайтириш учун Кузатув кенгашларини тузиш ва уларнинг ролини ошириш;
4. Қурилиш ишларини сифатли ташкил этиш учун махсус Инжиниринг компаниясини ташкил этиш. Шу билан бирга, қурувчини танлаш ва қурилишни амалга ошириш ишларини маҳаллий ҳокимликларда қолдириш;
5. Барча ҳудудларда намунавий мактаб сифатида “Келажак мактаби”ни ташкил этиш.
Мавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026