Жаҳон | 22:54 / 24.07.2018
3386
1 дақиқада ўқилади

Грециядаги ёнғинлар қурбонлари ортиб бормоқда

Фото: AP

Греция жануби-шарқидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 74 кишига етди. 160 дан ортиқ одам турли жароҳатлар олган. Яна бир неча киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Қурбонлар орасида боолалар ҳам бор. Қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкин, чунки ўт ўчириш хизматига ўз яқинларини қидираётган одамлардан қўнғироқлар келиб тушмоқда. 

Мамлакатда бир кун ичида бир вақтнинг ўзида 15 та ёнғин ўчоғи ҳосил бўлгандан сўнг фавқулодда вазият тартиби киритилган. Ҳукуматда ёнғинлар атайлаб уюштирилган бўлиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти. Грециялик қутқарувчилар америкалик ҳарбийлардан Греция ҳаво ҳудудидаги исталган шубҳали ҳаракатлар ортидан кузатишни илтимос қилишган. Ёнғинларни ўчиришда 600 дан кўпроқ ўт ўчирувчи ва 300 та техника иштирок этмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид