Жаҳон | 12:05 / 27.07.2018
21061
2 дақиқада ўқилади

АҚШ август ойида Эрон ядро объектларига зарба бериши мумкин - ОАВ

Фото: Hasan Jamali / AP

Америка Қўшма Штатлари жорий йилнинг август ойида Эроннинг ядровий объектларига зарба бериши мумкин, амалиётда Австралия ҳарбий кучлари уларга ёрдам беради. Бу ҳақда ABC News манбаларга асосан хабар қилмоқда.

ABC News’нинг Австралия ҳукуматидаги манбаларига кўра, Австралия мудофаа объектлари Эрон ҳудудидаги нишонларни белгилашга жалб қилиниши мумкин. Маълумотларга кўра, айни вазифани Буюк Британия махсус хизматларининг вакиллари ҳам бажаради.

«Амалиётни ишлаб чиқиш зарба беришдаги аниқ иштирокдан жуда фарқ қилади», - дея таъкидлаб ўтган Австралия хавфсизлик кучларининг юқори лавозимли вакили. 

Шунингдек, унинг қайд этишича, иттифоқчиларга нишонлар ҳақида маълумот бериш, уларни ўша объектларга йўналтириш эмасдир.

Телеканалнинг аниқлик киритишича, Австралиянинг Шимолий ҳудудида АҚШ, Канада, Буюк Британия, Австралия ва Янги Зеландия махсус хизматларининг вакиллари кирадиган «Беш кўз» (AUSCANNZUKUS) номли альянс объектларининг энг муҳимларидан бири, деб ҳисобланувчи сирли мудофаа объекти мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон бош штаби бошлиғи АҚШ таҳдидларига қатъий жавоб ваъда қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид