Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия: BREXIT масаласида келишмаслик Франция ва Австрияга қимматга тушади
Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жереми Ҳант BREXIT масаласини ҳал этиш мақсадида Париж ва Венага йўл олмоқда. Унинг айтишича, ўтиш даврида амалга ошмаган музокаралар кейинчалик Евроиттифоқ ва Британия учун катта товонга айланади.
Душанба куни Хитойда меҳмон бўлган Британия Ташқи ишлар вазири пост-BREXIT даврида Пекин билан эркин савдо алоқалари бўйича музокараларни бошлади. Айни пайтда Вашингтон билан жиддий савдо урушига киришиб қолган Хитой учун АҚШ иттифоқдоши ҳисобланган Буюк Британия билан савдо алоқаларни ривожлантириш анча фойдали кўринмоқда.
Жереми Ҳант Хитой сафаридан сўнг, Франция ва Австриядаги ҳамкасблари билан учрашиши режалаштирилган. Британия ташқи сиёсий маҳкамаси раҳбари мамлакат Бош вазири Тереза Мэй томонидан таклиф этилган BREXIT келишувини қитъадошларига батафсил тушунтириб бермоқчи.
«Мен Париж ва Венадаги ҳамкасбларимга биз таклиф этаётган келишувлар моҳиятини тушунтириб бермоқчиман. Агар таклифлар қабул қилинмаса, тўсатдан ҳеч вақога эришмай, оқибатда бундай келишмаслик Франция ва Австрияга қимматга тушишиш мумкин», дейди Ҳант.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия 2019 йил 29 март кунига қадар Евроиттифоқ таркибидан чиқишни режалаштирган. Бироқ, ташкилотдан чиқиш бўйича келишувлар ҳанузгача охирига етмаган.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026