Олмалиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Олмалиқ шаҳрининг янги ҳокими тайинланди.
«Kun.uz» манбаси хабар беришича, эндиликда шаҳарга Ўктамжон Дехқонович Каримов раҳбарлик қилади.
У Тошкент вилояти ҳокимининг 2018 йил 30 июлдаги 603-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, 2018 йил 31 июлдан Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Олмалиқ шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.
Ўктамжон Каримов янги лавозимда 2017 йил августидан буён ишлаб келган, бироз олдин Қибрай тумани ҳокимлигига ўтказилган Мирагзам Мирқосимов ўрнида иш бошлайди.
Ўктамжон Каримов 1972 йили Фарғона вилояти, Риштон туманида туғилган, 1994 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
1994-95 йилларда Фарғона шаҳридаги коллежда ўқитувчилик қилган Ўктамжон Каримов 1995-2003 йилларда Фарғона вилояти нефтни қайта ишлаш заводида турли лавозимларда ишлаган. У 2003-2008 йилларда Фарғона вилояти «Ўзнефтни қайта ишлаш» компаниясида фаолият юритган, 2008 йилдан 2018 йилгача «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда турли лавозимларда ишлаб келган.
Мавзуга оид
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
19:17 / 30.09.2024
Бунақада соҳада ким қолади? Янгибозор ҳокими мисолида деҳқонларга муносабат
16:56 / 25.09.2024
Баҳодир Ғойибназаров ҳокимликка қайтди
18:30 / 20.09.2024