Bloomberg: АҚШ Туркияга қарши санкциялар тайёрлашга киришди
АҚШ ҳукумати санкцияга тушадиган туркиялик юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини тузмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Агентлик маълумотига кўра, чекловлар Россия фуқаролари ва компанияларига нисбатан жорий этилган санкциялар тамойилида ишлаб чиқилмоқда.
Қайд этилишича, Вашингтон томонидан Анқарага қарши эҳтимолий санкциялар киритиши Туркияда АҚШ фуқаросининг жиноий жавобгарликка тортилиши билан боғлиқ.
Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўған Туркия АҚШнинг санкциялар қўллаш таҳдидига қарамасдан Анқара америкалик пастор Эндрю Бронсон борасида ўз позициясини ўзгартирмаслигини маълум қилди.
Туркияда жосуслик ва террорчилар билан алоқадорликда айбланаётган пастор Эндрю Бронсон озод қилинмаса Анқарага нисбатан санкциялар жорий этилиши ҳақидаги таҳдидларни изоҳлар экан, Эрдўған Туркия инсон ҳуқуқлари ва мустақил одил суд тамойилидан чекинмаслигини айтди.
Президентнинг фикрича, АҚШ вакиллари томонидан Анқарага нисбатан янграётган таҳдидлар асло йўл қўйиб бўлмайдиган сионизм ва евангелизмга асосланган.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Туркияга таҳдид қилмаслиги лозим эди.
«Анқара ўз позициясини ўзгартирмайди. Америка томони Туркиянинг мазкур позициясидан яхши хабардор деб ўйлайман», - деди Эрдўған.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024