Жаҳон | 17:20 / 01.08.2018
5405
1 дақиқада ўқилади
Хитой АҚШнинг янги савдо чекловларига жавоб қайтаришга тайёр
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Гэн Шуаннинг маълум қилишича, Хитой АҚШ ХХР товарларига божхона тўловларини ошириб борадиган бўлса, ХХР керакли қарши чораларни кўради. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Хитойнинг позицияси аниқ ва ўзгаришсиз бўлиб қолади: АҚШнинг Хитойга нисбатан шантаж ва босими ҳеч қачон иш бермайди», - дея айтиб ўтди Шуан.
Унинг таъкидлашича, Хитой ўз қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришга тайёр турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп маъмурияти Хитой товарларига божларни кучайтириш ҳақида ўйлаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:55
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024