Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россияни КХДР бўйича резолюцияларни бузганликда айблади
Россия КХДРнинг бир неча минг фуқароларига ўз ҳудудида ишлаш учун рухсатнома берди ва шу тариқа Шимолий Корея бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашининг санкция резолюцияларини бузди. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли маълум қилди, дея хабар беради Интерфакс.
«Сўзлар ҳеч қандай қийматга эга эмас: Россия Хавфсизлик кенгашида фақат санкцияларни сўзлар билан қўллаб-қувватламайди, бироқ уларни ўз хатти-ҳаракатлари билан бузади», - дейилади Хейлининг баёнотида.
Шу билан бирга, унинг эслатишича, Пхеньянга қарши санкциялар КХДРнинг тўлиқ ядросизланишига қадар тугатилмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея ядро ва ракета дастурлари устида ишлашни давом эттираётгани хабар қилинганди.