Жаҳон | 15:40 / 05.08.2018
22089
2 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШнинг ички ишларига аралашаётган давлатлар номини маълум қилди

Фото: getty images

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия, Хитой ва эҳтимол Шимолий Корея Қўшма Штатларнинг ишларига аралашаётганини ҳамда унинг мамлакатида иқтисодий ўсиш бўлаётгани сабабли бундай ҳаракатлар сони ошиши мумкинлигини билдирди. У бу ҳақда Огайо штатида сўзлаган нутқида айтган, деб хабар берди NBC.

«Биз аралашувларни ва бизга ҳужум қилаётганларни тўхтатишимиз шарт. Улар кўпчилик. Бу ерда Россия ва Хитой бор. Шимолий Корея билан ҳаммаси жойида, лекин улар ҳам худди шу ишни амалга ошираётганлари эҳтимоли мажуд», — деди АҚШ етакчиси.

АҚШда Россиянинг сайловларга эҳтимолий аралашуви бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда. Америка разведкаси бу Кремлнинг буйруғи билан амалга оширилган деган тахминни билдирган. Москва барча айбловларни рад этмоқда.

1 август куни Трамп АҚШ бош прокурори Жефф Сешнсдан Россиянинг сайловларга аралашуви бўйича ишни «зудлик билан тўхтатишни» талаб қилди. У буни «уюштирилган жодугар ови» ва Қўшма Штатларга «доғ туширувчи» деб атади. 

Мавзуга оид