Ўзбекистон | 20:40 / 05.08.2018
22673
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик Ҳаж зиёратчиларига қандай шароитлар муҳайё қилинган?

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 30 июль куни ўзбекистонликларнинг биринчи гуруҳи Ҳаж зиёратини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган эди. Ишчи гуруҳ раҳбарияти бошчилигида «Ҳожиларга хизмат кўрсатиш биз учун шараф» шиори остида зиёратчиларимиз учун барча зарур шароитлар ва қулайликлар яратилмоқда.

Шунингдек, хизмат кўрсатиш даражасини йил сайин ошириб бориш мақсадида ишчи гуруҳ раҳбарияти ташаббуси билан кўплаб янгиликлар амалга татбиқ этилмоқда. Ана шундай янгилик ва қулайликлар жумласидан, меҳмонхонада зиёратчиларимиз учун зарур бўлган кимёвий тозалаш хизмати, валюта айирбошлаш шохобчаси, сартарошхона каби хизматлар ҳамда бепул wi-fi ҳудудлари ташкил этилган.

Шу билан бирга, зиёратчиларимизга Ўзбекистондан келган ошпазлар томонидан миллий таомлар тортиқ қилинмоқда. Зиёратчиларимизнинг овқатаниш рационини янада бойитиш мақсадида Миср Араб Республикасидан таклиф қилинган махсус қандолатчилар томонидан мазали ширинликлар тайёрланиб, зиёратчиларимизга тортиқ қилинмоқда.

Мавзуга оид