Uzbekistan Airways авиакомпанияси «Ҳаж-2025» дастури доирасида Саудия Арабистонига чартер йўловчи авиақатновларини амалга оширишни бошлаши ҳақида хабар берди.
Қайд қилинишича, 13-28 май кунлари ҳаж амалларини бажариш учун жўнаб кетаётган зиёратчилар мамлакатнинг саккизта ҳудудий халқаро аэропорти – Тошкент, Самарқанд, Наманган, Қарши, Термиз, Навоий, Урганч ва Нукус шаҳарларидан Мадина шаҳрига етказилади. Жорий йилда Uzbekistan Airways 6267 нафар зиёратчи ташувини амалга оширади.
Жиддадан Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига ортга қайтувчи авиақатновлар 12-29 июнь кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур босқичда 15150 нафар зиёратчи ташувини амалга ошириш режалаштирилган.
Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси Ҳаж-2025 мавсумининг қачон бошланиши ҳақида хабар берган эди.











