Мусулмонлар идораси ахборот хизматининг маълум қилишича, Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларига тўғридан тўғри парвозлар амалга оширилади.
Ташиш ишларига Uzbekistan Airways самолётлари жалб қилинган.
Маълумот учун, 2025 йилдаги Ҳаж мавсуми 4 июндан 9 июнгача, яъни Зулҳижжа ойининг 8 кунидан 13 кунигача давом этди. Унда жами 1,6 миллиондан ортиқ зиёратчилар қатнашди. Хусусан, Ўзбекистондан 15 минг фуқаро муқаддас зиёратни амалга ошириш учун Макка шаҳрига етиб борган.











