АҚШ Туркия билан "жонланган муносабатлар" сақланиб қолганини билдирди
Икки мамлакат ўртасидаги кескинликка қарамасдан, АҚШ Туркиянинг ишончли иттифоқчиси бўлиб қолишда давом этади, дейилади Анқарадаги Америка элчихонасининг баёнотида.
"Мавжуд кескинликка қарамасдан, АҚШ Туркиянинг ишончли дўсти ва иттифоқчиси бўлиб қолишда давом этади. Мамлакатларимиз жонланган иқтисодий муносабатларни сақлаб келишмоқда", — Америка элчихонасининг Twitter’да эълон қилинган баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ молия вазирлиги Туркия ИИВ раҳбари Сулаймон Сойлу ва адлия вазирлиги раҳбари Абдулҳамид Гулга нисбатан шахсий санкциялар жорий этди. Бу Анқаранинг Туркияда ҳибсга олинган америкалик пастор Эндрю Брансонни озод қилиш истаги йўқлиги билан боғлиқ.
Америкалик пастор FETÖ ташкилоти билан алоқадорликда ҳамда мамлакатда тақиқланган Курдистон ишчилар партиясини қўллаб-қувватлашда айбланиб 2016 йил октябрдан буён Туркияда ҳибсда ушлаб турилибди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024