Жаҳон | 16:09 / 08.08.2018
10576
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Россияни «терроризм ҳомийси» сифатида тан олиш таклиф этилди

Фото: Alexander Zemlianichenko/AP

АҚШда сенаторлар Россияга қарши санкциялар жорий қилишни назарда тутадиган янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқдилар. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, қонун Америка Қўшма Штатлари Республикачилар партиясининг аъзоси Линдси Грэм ва уч нафар бошқа сенатор томонидан таклиф қилинди. Улар Америка етакчиси Дональд Трампни давлат муассасалари фаолиятига «Россия ҳукумати ёки бошқа хорижий ўйинчилар томонидан аралашишга» қарши туришга чақирдилар. Бундан ташқари, улар Россия томонини «терроризм ҳомийси бўлган давлат» деб тан олиш тўғрисида таклиф киритдилар.

Ҳужжатга кўра, Россия Сурия етакчиси Башар Асадни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши ва «Қримни Украина ҳукумати назорати остига қайтариши» керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саакашвили 2008 йилги воқеалар ва Путинга «ёрдам бериб юборган» олигарх ҳақида гапирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид