Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:20 / 08.08.2018
9901
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистон ҳукумати аппарати раҳбари истеъфога чиқарилди
Фото: gov.kg
Қирғизистон ҳукумати аппарати раҳбари Мурат Мукамбетов ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқди. Бу ҳақда мамлакат президентининг сайтида хабар қилинган.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг фармони билан Мукамбетов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Таъкидланишича, у бошқа ишга ўтказилади.
Маълумот учун: Мурат Мукамбетов ҳукумат аппаратига 2018 йилнинг апрелидан бери раҳбарлик қилиб келаётганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш