Жаҳон | 18:34 / 09.08.2018
13797
2 дақиқада ўқилади

Канада бош вазири Саудия Арабистони бўйича янги баёнот берди

Фото: NewsX Live TV

Канада бош вазири Жастин Трюдонинг маълум қилишича, мамлакат икки давлат ўртасидаги муносабатларда кескинлик юзага келганига қарамай, Саудия Арабистони билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Бу ҳақда Канаданинг CBC хабар қилмоқда.

Трюдонинг сўзларига кўра, Канада бундай кейин ҳам қадриятлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этади. Шу билан бирга, Канада бош вазирининг таъкидлашича, Саудия Арабистони ҳукумати билан қатъийликни сақлаб, дипломатик ва сиёсий алоқаларни давом эттириш ниятида.

«Канадаликлар ҳар доим ҳукуматдан, у бутун дунёда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш зарурлиги ҳақида аниқ, қатъий ва хушмуомалалик билан гапиришини кутишган. Биз бундан кейин ҳам Канада қадриятлари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни давом эттирамиз. Бу мен ҳар доим қиладиган нарсадир», - дея айтиб ўтди Канада бош вазири Жастин Трюдо.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Канададаги тиббиёт дастурларини тўхтатганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид