Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиялик ҳамшира ўзи ишлаган касалхонага 600 минг еврони мерос қилиб қолдирди
Италиянинг Триест шаҳридаги касалхонада ишлаган аёл ушбу муассасага 600 минг еврони мерос сифатида қолдирди, деб хабар берди Il Piccolo нашри.
Мария Болонья исмли бу аёл ўтган йили 95 ёшида вафот этди. Ўғли ва эри вафот этганидан сўнг аёлнинг яқинлари қолмаганди ва у умри давомида тўплаган пулларини касалхонага беришга қарор қилди.
Олти юз минг евро касалхонанинг 2018-2020 йилги бюджети учун қабул қилинди. Бу маблағ янги гардероб қуриш, қон қуйиш бўлимига янги ускуна сотиб олиш ҳамда ошхона ва касалхонага кириш йўлини таъмирлаш учун сарфланади.
Мавзуга оид
21:33 / 31.03.2026
Италия АҚШнинг Яқин Шарққа учаётган самолётлари Сицилияга қўнишига рухсат бермади
08:56 / 30.03.2026
Италиядаги музейда йирик ўғирлик: уч шоҳ асар йўқолди
10:21 / 26.03.2026
Италия ўзбекистонликларни мавсумий ишга қабул қилади
21:59 / 24.03.2026