Жаҳон | 23:01 / 15.08.2018
4341
2 дақиқада ўқилади

Америка-Испания Футбол Академияси ҳудудлардаги фаолиятини кенгайтирмоқда

13 август куни соат 18:00 да пойтахтдаги "Тўқимачилик" стадионида Ўзбекистонда юқори даражали футбол ва спорт туризмини ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилган Америка-Испания Футбол Академияси машғулотларига старт берилди. Бу ҳақида Академия раҳбарияти Kun.uz'га хабар берди.  

Академиянинг 10 дан ортиқ ҳудудлардаги  машғулотлари ҳафтасига уч марта ўтказилмоқда. 

Фото: Америка-Испания Футбол Академияси

Таъкидлаш жоизки, Америка-Испания футбол академиясида юниор-футболчилар лойиҳанинг ҳамкор мамлакатлари - АҚШ, Испания, Бразилия, Венесуэла, Колумбия ва Аргентинадаги профессионал футбол клублари услуби бўйича тайёрланади ва қўллаб-қувватланади. 

Фото: Америка-Испания Футбол Академияси

Академия футболга қизиқувчи барча болаларга жаҳон миқёсида профессионал футбол билан шуғулланиш, юниорлар ўртасидаги халқаро турнирларда иштирок этиш, жаҳон футболи юлдузларининг маҳорат дарсларида қатнашиш ва ҳамкор мамлакатларнинг диққатга сазовор масканларида бўлиш имконини беришни ўз олдига мақсад қилган. 

Фото: Америка-Испания Футбол Академияси

2 июль куни Kun.uz'да Тошкент шаҳрида "My Soccer Academy" Америка-Испания Футбол академияси (АИФА)нинг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Республика миқёсидаги ушбу лойиҳага Ўзбекистонда туғилиб, АҚШда фаолият юритаётган Шуҳрат Қосимов томонидан асос солинган бўлиб, у Ўзбекистонда юқори даражали футбол ҳамда спорт туризми ривожига муҳим ҳисса қўшишга киришди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид