Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ва АҚШ савдо музокаралари ҳақида янги маълумот берилди
Фото: REUTERS
Америка Қўшма Штатлари ва Хитой вакиллари ўзаро савдо талабларини бартараф этиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Пекин ва Вашингтон икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатлардаги кескинликни пасайтириш учун савдо музокараларини бир неча босқичда ўтказиши мумкин.
Таъкидланишича, бу музокаралар АҚШ президенти Дональд Трампнинг ноябрь ойида ХХР раиси Си Цзиньпин билан бўлиб ўтадиган учрашувидан олдин ўтказилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Хитойни зарба беришга тайёргарлик кўришда гумон қилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:04
АҚШ Исроилга ўз синфидаги энг илғор F-22 Raptor қирувчиларини юборди
11:06
“Олтин аср” риторикаси: Трамп йиллик нутқида ўз сиёсатини мақтади
09:01
АҚШ Россиядан бўлган “ҳакер-брокерлар”га қарши санкциялар жорий қилди
17:16 / 24.02.2026