Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг янги элчисини қабул қилди
20 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг фавқулодда ва мухтор Элчиси этиб тайинланган Язгули Маммедовни қабул қилди. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.
Олий даражадаги мунтазам Ўзбекистон – Туркманистон учрашувлари чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Манбада таъкидланишича, учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро савдо айланмасини ошириш ва унинг номенклатурасини кенгайтириш масаласига муҳим аҳамият берилган. Шу нуқтаи назардан икки томонлама ҳамкорлик институтларининг навбатдаги мажлисларини ўтказишнинг жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
07:22 / 09.05.2026
Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди
07:24 / 06.05.2026