Жамият | 16:25 / 20.08.2018
11528
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда автоҳалокат. Йўловчи ва ҳайдовчи ҳалок бўлди

Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида 19 август  куни фуқаро О.М. бошқарувидаги  “Ласетти” русумли автомашинани “Жиззах-Пахтакор-Гагарин” йўлининг 26-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Ш.А. бошқарувидаги “ВАЗ-21013” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада “ВАЗ-21013” автомашинаси йўловчиси Ҳ.Ғ. жароҳат олиб воқеа жойида ва ҳайдовчи Ш.А. эса касалхонада ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бойсунда мудҳиш ЙТҲ юз бергани хабар қилинганди.

Мавзуга оид