Жаҳон | 10:05 / 24.08.2018
5483
1 дақиқада ўқилади

Испания Каталония ҳукуматини судга бермоқчи

Фото: AFP

Каталония ҳукуматининг хориждаги фаолияти тикланиши унинг Испания билан судлашувига сабаб бўлиши мумкин. 

Испания ташқи ишлар вазирлиги Каталония ҳукуматининг Буюк Британия ва Ирландия, Германия, АҚШ, Италия, Швейцария ва Францияда ваколатхоналари очилиши бўйича судга даъво аризаси тайёрламоқда. Бу офислар иши 2017 йил октябрида Каталонияда Мадриднинг бевосита бошқаруви киритилгандан кейин тўхтатилганди. 

Таъкидланишича, Каталония ҳукумати қарор қабул қилишдан аввал буни Испания ҳукумати билан келишмай ва уни огоҳлантирмай қонунни бузган. Ваколатхоналарнинг очилишида ҳам қонун бузилган.

Испания Каталония ваколатхоналарини уларнинг мавжудлиги конституцияга зид келгани сабабли ёпиб қўйганди, чунки Испания ташқи сиёсати марказий ҳукумат томонидан амалга оширилади. Бундан ягона истисно Каталониянинг Брюсселдаги ваколатхонаси бўлган, бироқ унинг раҳбарияти ҳам четлатилганди.

Мавзуга оид