Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рейтинг: Алкоголь истеъмоли натижасида энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган мамлакатлар
Фото: depositphotos
Спиртли ичимликлар истеъмоли натижасида ўлим ҳолатлари энг кўп қайд этилаётган мамлакатлар рейтинги тузилди. Lancet тиббий нашри мутахассислари шу ҳақидаги маълумотлари билан бўлишди.
Тадқиқот натижалари экспертларнинг ўзларини ҳам ҳайрон қолдирди. Шундай қилиб, расмий статистика маълумотларига кўра, Хитойда бир йил ичида алкоголдан ҳалок бўлганлар сони тахминан 0,7 миллионни ташкил қилган, улардан 59 минг нафари аёллар бўлган.
Ичкилик натижасида ўлим ҳолатлари энг кўп қайд этилаётган мамлакатлар рейтингида иккинчи ўринни Ҳиндистон эгаллайди. Ушбу мамлакатда бир йилда алкоголдан истеъмоли натижасида 330 минг киши ҳалок бўлган, улардан 42 минг нафари - аёллар.
Спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш натижасида юзага келувчи ўлим ҳолатлари бўйича учинчи ўринда Россия Федерацияси қайд этилган. Бу мамлакатда бир йилда алкоголь истеъмолидан ҳалок бўлганлар сони 220 минг нафардан иборат бўлган, шундан 43 минг нафари -аёллар.
Қоидага кўра, юқоридаги ўлим ҳолатлари мияга қон қуйилиши, ишемик инсульт, гипертоник инқироз ва эпилепсия натижасида юзага келган.
Мавзуга оид
15:06 / 23.03.2026
Тадбиркорлар рейтингида божхона ва ташқи савдо омиллари инобатга олинади
07:27 / 17.03.2026
Дунёдаги энг кучли ҳарбий флотлар: 2026 йил рейтинги
07:23 / 16.03.2026
Инсон учун энг хавфли ҳайвонлар: ўлим кўрсаткичи рейтинги
09:22 / 09.03.2026