Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўшда Ўзбекистоннинг қўллаб-қувватлаши остида қурилган мактаб фойдаланишга топширилди
Ўш шаҳрида Ўзбекистоннинг қўллаб-қувватлаши остида қурилган Алишер Навоий номидаги 18-сонли янги замонавий мактаб-гимназиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Қирғизистоннинг "Турмуш" нашри шу ҳақида хабар берди.
Мактаб-гимназия очилишида ҚР Жогорку Кенеш нотиғи Достонбек Жумабеков, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати раиси Ниғматулла Йўлдошев, Ўш шаҳри ҳокими Таалайбек Сарибашов, таълим соҳаси вакиллари, ота-оналар ва ўқувчилар қатнашишди.

Жумабеков барчани янги ўқув йили бошланиши билан қутлаб, икки халқ ўртасидаги дўстлик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик ривожини қайд этди.
Ниғматулла Йўлдошев Ўзбекистонда қирғиз таълим тилида ўқитилувчи 90 та мактаб ишлаётгани, уларда 7,5 минг бола таълим олаётганини таъкидлади.

Манбага кўра, мактабда 26 катта ва 22 кичик иншоот мавжуд. Оммавий тадбирлар учун 150 ўринли маданият зали бор. Шунингдек мактаб биноси 190 ўринли ошхона, 56 компьютер, 33 телевизор, 4 экранли проектор билан таъминланган.
Навоий номидаги мактаб қурилиши 2017 йилнинг октябрида бошланган. Объект қурилиши Тошкентнинг «Трест-12» МЧЖ томонидан амалга оширилган.
Қурилишнинг умумий майдони 1,15 гектарни ташкил қилади, замонавий ўқув корпуслари, ошхона, тадбирлар зали, спорт зали, футбол ва баскетбол майдонлари шулар жумласидандир.





















Мавзуга оид
17:49 / 02.06.2026
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад қилди
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
22:20 / 09.05.2026