Жаҳон | 08:58 / 08.09.2018
12854
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Европа Россияни «тийиб туриш» режаларини муҳокама қилди

Фото: AFP

АҚШ Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Қўшма Штатлар ва Европанинг 11та давлати ҳарбийлари «Россияни тийиб туриш» бўйича режаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Мавзулар давлатлар ёлғон ахборот тарқатиш муаммолари ва русларнинг салбий таъсирини бартараф этиш учун қандай қилиб яқиндан ҳамкорлик қилиши мумкинлиги ҳақида эди», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, конференция Норвегия пойтахти Осло шаҳрида бўлиб ўтган.

Шу билан бирга, конференцияда АҚШ, Германия, Дания, Исландия, Латвия, Литва, Норвегия, Польша, Финляндия, Швеция ва Эстония вакиллари иштирок этдилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон Путинни Скрипалларни заҳарлашда айблаганди

Мавзуга оид