Ўзбекистон | 19:14 / 12.09.2018
12804
2 дақиқада ўқилади

GM Uzbekistan янги call-маркази 12 кун ичида қанча қўнғироқ қабул қилгани айтилди

Фото: GM Uzbekistan

GM Uzbekistan АЖда мижозларга хизмат кўрсатиш ҳамда улар билан қайта алоқа сифатини ошириш, шунингдек уларнинг сўровларига тезкор жавоб бериш мақсадида янги call-марказ йўлга қўйилганди.

Харидорларга сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш ҳамда юзага келаётган муаммоларни тезкор бартараф этиш мақсадида компания қўнғироқларни кунлик тарзда ўрганиб, таҳлил қилиб боради.

2018 йилнинг 30 августидан 10 сентябрига қадар компания call-маркази томонидан 4153та кириш қўнғироқлар бўйича мурожаатлар қабул қилинди. Қўнғироқлар таҳлили аксарият саволлар автомобиль етказиш муддати ва навбатини аниқлаштириш, автосалонларда мавжуд автомобиллар бўйича маълумотлар олиш, ариза қолдириш йўриқномаси билан танишиш, шунингдек компания, завод реквизитлари бўйича маълумот олиш, расмий дилер ва сервис марказлари алоқаларини олиш билан боғлиқ эканлигини кўрсатди. 

Эслатиб ўтамиз, Call-марказ хизматларидан ҳафтасига 7 кун 9:00 дан 20:00 гача 71-141-77-77 рақамлари орқали ёки 71-147-14-14 ишонч телефонлари орқали фойдаланиш мумкин.

Аввалроқ, GM Uzbekistan айрим автомобиль моделларининг етказиб бериш муддатларини қисқартирганди

Мавзуга оид