Жамият | 09:20 / 12.09.2018
38657
2 дақиқада ўқилади

Орловскдаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахси аниқланди

Россия Федерацияси Орловск области Орловск тумани ҳудудида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахси аниқланди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилмоқда.

2018 йилнинг 11 сентябр куни соат 07:15да Орловск области Орловск туманининг М-2 «Қрим» автойўлининг 322-километрида 403-йўналишда ҳаракатланаётган PAZ русумли автобус билан DEU «Neksiya» русумли енгил автомобилнинг тўқнашуви содир бўлган.

Фото: Россия Ички ишлар вазирлигининг Орловск области бўйича бошқармаси

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида воқеа жойида DEU «Neksiya» автомобилида бўлган 2 нафар фуқаро вафот этган, 1 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ, ИИВ, ТИВ ва Россия Федерациясининг ФВВ билан олиб борилган тадбирлари натижасида DEU «Neksiya» русумли автотранспортда бўлган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эканлиги аниқланди.

Вафот этганлар:

1. Рахмонов Мохмирза Оймирзаевич 1986 т. – Андижон вилояти, Избоскан тумани, Гулистон Чек кўчаси, 25 уйда истиқомат қилган.
2. Газиева Маликахон Хабибулаевна 1983 й.т. – Андижон шаҳри, Қўшариқ даҳаси, 91 уй, 15 хонадонида истиқомат қилган.

Вафот этганлар Мценск марказий шифохонасида сақланмоқда.

Жароҳатланган:

1. Уринбоев Комолиддин Муклименович 1989 й.т. – Андижон вилояти Жалақудуқ тумани, Оқ эчки кўчасида истиқомат қилади (DEU «Neksiya» автомобили ҳайдовчиси), Мценск марказий шифохонасига жойлаштирилган.

Мавзуга оид