Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Скрипаллар туфайли Россияга жуда қаттиқ санкцияларни ваъда қилди
Америка Қўшма Штатлари Британиянинг Солсбери шаҳрида «Новичок» асаб-фалажловчи моддасидан фойдаланилгани туфайли Россияга қарши «жуда қаттиқ» иккинчи санкциялар тўпламини жорий этмоқчи. Бу ҳақда давлат котиби ёрдамчиси Маниша Сингх 13 сентябрь, пайшанба куни маълум қилди, деб ёзмоқда Bloomberg.
Унинг сўзларига кўра, Москва кимёвий қурол билан боғлиқ объектларни текширишга рухсат бермаган ва улардан яна фойдаланмаслик бўйича кафолатлар тақдим этмаган. Санкциялар ноябрь ойида кучга киради ва банклар, мудофаа мақсадларидаги товарларни харид қилиш, шунингдек, молиявий ёрдам кўрсатишга алоқадор бўлади.
АҚШнинг Россияга қарши санкциялари янги тўплами 27 август куни кучга кирди. Давлат департаменти Россияга қурол-яроғ ва иккиламчи мақсаддаги маҳсулотлар экспортига лицензиялар беришни тўхтатади, бунда космик саноат ҳамда фуқаролик авиацияси соҳасидаги экспорт истисно саналади. Шунингдек, Американинг Россияга ҳар қандай ёрдами тўхтатилади, бироқ, бунда ҳам шошилинч гуманитар ёрдам, озиқ-овқат ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари истисно.
Шунингдек, Москва Америка муассасалари томонидан «ҳар қандай кредит, кредит кафолати ва бошқа молиявий ёрдам»дан маҳрум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларга ташхис қўйилганди.
Мавзуга оид
08:34
Эрон бўйича кескин бурилиш: АҚШ зарбаларни бекор қилди
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
20:29 / 11.06.2026