Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги Қуёш обсерваторияси ҳеч қандай изоҳларсиз ёпиб қўйилди
АҚШнинг Нью-Мексико штатидаги Қуёш обсерваторияси 6 сентябрь куни ҳеч қандай изоҳларсиз вақтинчалик ёпиб қўйилди, воқеа жойида Федерал тергов бюроси (ФТБ) ходимлари иш олиб бормоқда, бироқ ҳукумат ҳануз уларнинг ташрифи ва муассасаса фаолияти тўхтатилиши сабаблари ҳақида маълум қилмади. The Washington Post шу ҳақида хабар берди.
Обсерватория ёпилиши ҳақида биринчи бўлиб маълум қилган Alamogordo Daily News маҳаллий нашрига кўра, Астрономия тадқиқотлари уюшмаси (АТУ - AURA)да комплекс эҳтиёткорлик чоралари туфайли ёпилгани ҳақида айтилган, лекин уларнинг нима сабабли юзага келганига изоҳ берилмаган.
Отеро округи шерифининг сўзларига кўра, обсерваторияга ФТБ ходимлари келиб, персонал эвакуациясида ёрдам беришни сўрашган. "Биз у ерга борганимизда ҳеч қандай хавф йўқ эди", - деди у. ФТБ агентлари полицияга ташриф сабабларини маълум қилишмаган.
Таъкидлаш жоизки, Нью-Мексикодаги Қуёш обсерваторияси Миллий қуёш обсерваторияси (МҚО - NSO) штат давлат университети томонидан бошқарилади.
Мавзуга оид
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026