Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилояти ҳокими Асакада 400 нафар тадбиркорни қабул қилди
Андижон вилояти, Асака туманидаги “Сабо ҳамкор” жамияти биносида бўлиб ўтган учрашувда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Республика ишчи гуруҳ раҳбари Адҳам Исламов ҳудуддаги 400дан зиёд тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.


5 соат давом этган мулоқот давомида ер майдонини белгиланган тартибда ажратилиши масалалари бўйича 62 нафар, бўш турган бино-иншоотларини ажратиш юзасидан 55, тижорат банкларидан кредит олиш муаммолари бўйича 70 нафар тадбиркорлар ўз саволларига жавоб олдилар. Учрашувда коммунал соҳа билан боғлик ва тадбиркорларни қийнаб келаётган бошқа долзарб масалалар ҳам кўтарилди. Муаммоларни ҳал қилиш юзасидан тегишли идора вакилларига топшириқлар берилди.

Мутасаддилар бундан ташқари, тўрт нафар хорижий инвесторлар - Корея Республикаси фуқароси мистер Сонг Ин Сунг, Россия Федерацияси фуқароси Ғулом Муҳаммад, Ҳитой Халқ Республикаси фуқароси Хван ва Туркия Республикаси фуқароси Мурод Бесэнклар билан музокара олиб бордилар.


Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири