Хитой АҚШ билан савдо музокараларидан бош тортмоқчи
Хитой навбатдаги божлар жорий этилиши фонида АҚШ билан савдо музокараларидан воз кечиши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal ўз манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Қўшма Штатлар ва ХХР ўртасидаги савдо музокараларининг навбатдаги босқичи 20 сентябрь куни бўлиб ўтиши керак, аммо нашр манбасининг сўзларига кўра, Хитой томони учрашувга бормаслиги мумкин.
«Хитой бошига тўппонча тиралган ҳолда музокаралар олиб бормоқчи эмас», - дея таъкидлаб ўтди манба.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ хитойлик мусулмонларни санкциялар ёрдамида ҳимоя қилишни режалаштираётгани хабар берилганди.
АҚШ Шинжон-Уйғур мухтор туманида мусулмон уйғурларга нисбатан рўй бераётган босим туфайли Хитойга қарши санкциялар қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024