“Ўзбекнефтгаз” Beicip Franlab билан қўшма ишчи гуруҳ тузди
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти таклифига биноан жорий йилнинг 12-14 сентябрь кунлари Франциянинг “Beicip Franlab“ компанияси делегацияси Тошкентда бўлди.
Ташриф доирасида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти раҳбарияти билан учрашувлар ва компания бўлинмалари билан ишчи учрашувлар ўтказилиб, уларда углеводород хомашёсини қидириш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
“Beicip Franlab” 1960 йилда ташкил топган бўлиб, у Франциянинг Нефть ва газ институти (IFPEN)нинг шўъба компанияси ҳисобланади.
“Beicip Franlab” геологик-қидирув ишларни илмий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, захираларни мустақил баҳолаш, нефть ва газ конларини ўзлаштиришга оид маслаҳатлар бериш, углеводородлар қазиб олиш ва қайта ишлашни оптималлаштириш учун ечимлар топиш ва геологик-геофизик тадқиқотлар учун тегишли дастурий таъминотни ишлаб чиқишга ихтисослашган дунёдаги етакчи компаниялардан биридир.
Компания 100дан ортиқ давлатларда иш олиб боради ва 9та халқаро бўлинмага эга (Москва, Париж, Жазоир, Куала-Лумпур, Рио-де-Жанейро, Хьюстон, Вильяэрмоса, Абу-Даби, Кувайтда).
Учрашувлар давомида томонлар қидирув ишлари, конларни ишлаб чиқиш, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг хорижий бозорларга чиқиши ва компания мутахассислари учун тренинглар ташкил этиш доирасида ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.
Учрашувлар натижалари асосида келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари ва таклифлар тайёрлаш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузилди.
Мавзуга оид
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024
Netflixʼнинг Париж ва Амстердамдаги офисларида тинтув ўтказилди
18:52 / 05.11.2024
Michelin 2025 йилда Франциядаги иккита заводини ёпади
14:10 / 02.11.2024