Жаҳон | 15:09 / 19.09.2018
4499
1 дақиқада ўқилади

Пекин Вашингтонни Хитой ОАВ учун тўсиқ пайдо қилмасликка чақирди

Фото: AP/ Andrew Harnik

Хитой ТИВ АҚШда Хитой оммавий ахборот воситалари меъёрида ишлаши учун тўсиқлар пайдо бўлмаслигига умид қилади, деди мамлакат ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Гэн Шуан.

Аввалроқ Wall Street Journal газетаси АҚШ адлия вазирлиги Хитойнинг Синьхуа ахборот агентлиги ва CGTN телеканалидан хорижий агент сифатида рўйхатдан ўтишини талаб қилганини хабар қилганди. Нашрнинг маълум қилишича, адлия вазирлиги агентлик ва телеканалга бу ҳақда "сўнгги ҳафталар ичида" айтган.

"Билишимча, Америка ва Хитой томони бу масала бўйича мулоқот ўтказди. Умид қиламизки, тегишли томонлар ОАВ меъёрида фаолият олиб бориши учун тўсиқ қўйиш ўрнига қулай шароитлар яратади", — деди Гэн Шуан АҚШ адлия вазирлигининг Хитой ОАВга қўйган талаби ҳақидаги хабарга изоҳ бераркан.

Мавзуга оид