"Ипак йўлида туризм" халқаро туристик ярмаркаси: Нима? Қаерда? Қачон?
3-5 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги "Ўзэкспомарказ" кўргазмалар залида "Ипак йўлида туризм" XXIV Тошкент халқаро туристик ярмаркаси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти ва маданияти кенг намойиш қилинади. KUN.UZ мухбири 24 сентябрь куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Умаров ва унинг ўринбосарлари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманидан шу ҳақида хабар берди.
Халқаро TripAdvisor ташкилотининг Бутунжаҳон туризмни ривожлантириш ташкилоти учун ўтказган кузатувига кўра, 80 фоиздан зиёд сайёҳлар Буюк Ипак йўли ҳақида маълумотга эга. Forbes журнали эса уни энг таниқли бренд сифатида тан олди. Ўзбекистон БМТ, ЮНЕСКО ва Бутунжаҳон туризмни ривожлантириш ташкилотининг қадимий Буюк Ипак йўли туризмини қайта тиклаш бўйича миллатлараро лойиҳасининг фаол қатнашчиси ҳисобланади.
Ярмарканинг асосий мавзулари
Ташқи ва ички туризм, фаол ва саргузашт туризм, маърифий ва соғломлаштирувчи туризм, экстремал туризм, агротуризм, тўй туризми, от спорти туризми, туристик маъмуриятлар ва миллий идоралар, туристик агентликлар ва туроператорлар, меҳмонхоналар, санаторий ва курорт комплекслари, авиалиниялар ва ташувлар, транспорт ва суғурта компаниялари, онлайн брон қилиш тизимлари, ОАВ, савдо журналлари/маълумотномалар.
Тадбирдан кўзланган мақсад
Тажриба алмашиш учун халқаро платформа яратиш, Ипак йўли тарихий маданияти, табиий меросини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш ва келажакдаги истиқболли режалар муҳокамаси учун майдон яратиш. Бундан ташқари, юқори бюджетли сайёҳларни жалб қилиш.
Қайси давлатлар иштирок этади?
Таиланд қироллиги, Сингапур, Миср, Малайзия, Озарбойжон, Ҳиндистон, Корея Республикаси, Туркия, Хитой, Россия ва б.
Павильонлар ва стендлар
"Ҳунармандлар шаҳарчаси" лойиҳаси, республикадаги театр ва музейлар стендлари, Шарқ бозори, Рассомлар хиёбони, Миллий таомлар фестивали, Ўзбекистон дизайнерлари дефилеси ва бошқалар жой олади. Шунингдек, халқаро павильонларда халқаро авиакомпаниялар, таълим муассасалари, сайёҳлик ва курорт йўлланмалари, шунингдек суғурта, тиббиёт, банк соҳаларига доир стендлар намойиш этилади.
Ўзбек миллий таомлари фестивали
Ўзбек таомлари дунёнинг энг мазали таомлари сирасига киради. XXIV Тошкент халқаро туристик кўргазмаси давомида "Ўзэкспомарказ"да "Ипак йўли лаззати" номли ўзбек миллий таомлари фестивали бўлиб ўтади. Очиқ майдонда Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари ошхонаси дурдоналарини татиб кўриш ва уларга баҳо бериш учун ўндан ортиқ мавзуий майдонча ташкил қилинади.
Hosted Buyers дастури
Дастур доирасида 22 хорижий давлат - Туркия, Таиланд қироллиги, Латвия, Польша, Россия, Беларусь, Германия, Греция, Нидерландия, Бельгия, Франция, Испания, Италия, Япония, Ҳиндистон, Хитой, Исроил, Уммон қироллиги, Саудия Арабистони, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон мамлакатларидан 50 дан зиёд хорижий оммавий ахборот вакилларининг навқирон Самарқанд шаҳрига ташрифи кутилмоқда.
Шарқ бозори
3 октябрдан 5 октябргача "Шарқ бозори" экспозицияси иштирокчилари савдо чодирларида фаолият юритишади. "Ўзэкспомарказ" ҳудудида Ўзбекистон бозорларининг ўзига хос жиҳатлари ва ранг-баранглигини намойиш этувчи, ҳунарманд, ресторан ва фольклор гуруҳлар иштирокида миллий услубдаги ярмарка ташкил қилинади.
Тадбир ташкилотчилари
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Миллий PR-маркази, World Tourism Organization (UNWTO), Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
16:12 / 20.01.2025
Тошкент шаҳри ҳокимлиги кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёт бўлишга чақирди
23:20 / 18.01.2025
Тошкент метросида 19 ёшли йигит ўзини поезд тагига ташлади
18:15 / 17.01.2025
Туркияда сохта олтиннинг янги тури тарқалди
17:44 / 17.01.2025