Спорт | 11:00 / 26.09.2018
4038
3 дақиқада ўқилади

«Атлетико» ғалаба қозонди ва турнир жадвалида юқорилади

25 сентябрь оқшомида Испания чемпионатининг 6-турига старт берилди.

«Эспаньол» ўз майдонида «Эйбар»ни қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди – 1:0. Иккинчи баҳсда «Реал Сосьедад» ва «Райо Вальекано» клублари дуранг қайд этди – 2:2. Куннинг сўнгги ўйинида «Атлетико» «Уэска»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалабага эришди – 3:0.

Таъкидлаш жоиз, «Атлетико» ҳужумчиси Гризманн 389 дақиқага чўзилган голсиз сериясига барҳам берди. У охирги марта 25 август куни гол урган, шундан сўнг клубининг 4 ўйинидан буён рақиб дарвозасини ишғол эта олмай келаётган эди. Терма жамоалар миқёсдаги ўйинларни ҳам ҳисобга олганда, унинг голсиз серияси 6 ўйин ёки 580 дақиқани ташкил этди.

«Матрасчилар» бу ғалабадан кейин очколари сонини 11тага етказди ва турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди, «Уэска» 4 очкоси билан 18-ўринда қолмоқда. Ўз навбатида «Эспаньол» ҳам очколари сонини 10тага етказган ва 8-ўриндан 4-ўринга ўрлаган, «Эйбар» 7 очко билан 11-ўринда қолмоқда. «Реал Сосьедад» 8 очко билан 7-ўринда, «Райо Вальекано» 4 очко билан 17-ўринда жойлашган.

Испания чемпионати
6-тур, 25 сентябрь
Атлетико – Уэска 3:0 (3:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 16 Гризманн, 2:0 – 29 Парти, 3:0 – 33 Коке.
Атлетико – Облак, Карлос Исаак, Хименес (Люка Эрнандес, 39), Годин, Филипе Луис, Корреа, Парти, Коке, Лемар, Диего Коста (Желсон Мартинш, 65), Гризманн (Калинич, 53).

Эспаньол – Эйбар 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 68 Эрмосо.

Реал Сосьедад – Райо Вальекано 2:2 (1:2, 1:0)
Голлар: 1:0 – 5 Баутиста, 1:1 – 31 Адвинкула, 1:2 – 36, пенальти Трехо, 2:2 – 78 Виллиан Жозе.

26 сентябрь
23:00. Леганес – Барселона
23:00. Атлетик – Вильярреал
01:00. Севилья – Реал Мадрид
01:00. Валенсия – Сельта

27 сентябрь
23:00. Вальядолид – Леванте
23:00. Алавес – Хетафе
01:00. Жирона – Бетис

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид