Жаҳон | 10:45 / 26.09.2018
19698
1 дақиқада ўқилади

Самолётда биринчи марта учган йўловчи ноқулай аҳволга тушди

Фото: Виталий Белоусов / РИА Новости

Самолётда умрида биринчи марта учган ҳиндистонлик парвоз вақтида фавқулодда эшикни ҳожатхона эшиги деб ўйлаб очмоқчи бўлди. Бу ҳақда The Express Tribune нашри хабар берди. 

Воқеа Нью-Деҳлидан Патна шаҳрига парвоз амалга ошираётган GoAir авиакомпанияси самолётида юз берган. Парвоз вақтида эркак самолёт эшигини торта бошлаган. Бошқа йўловчи ундан нима қилаётганини сўраганда, у ҳожатхонага кирмоқчилигини айтиб, эшикни очишга уринишини давом эттирган. Шунда бошқа йўловчи борткузатувчиларни чақирган ва улар эркакни тўхтатишган. 

Самолёт қўнгандан кейин авиакомпания ходимлари эркакни кейинги тергов учун тегишли идоралар қўлига топширган. Авиакомпания ходимининг таъкидлашича, ушбу воқеа бошқа йўловчиларга хавф солмаган, чунки самолёт эшигини парвоз вақтида очиб бўлмайди.

Мавзуга оид