Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик амалдорлар энди байрам кунларидаги дабдабали тўйлар учун жазоланадилар
Хитойлик амалдорлардан ХХР ташкил топган кун (1955 йил 1 октябрь) муносабати билан бир ҳафта давом этадиган фестиваль вақтида тежамкорлик бўйича қатъий қоидаларга амал қилиш сўралди. Тегишли қарор Тартиб-интизомни текшириш бўйича марказий комиссия томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Channel News China хабар бермоқда.
Комиссиянинг билдиришича, мансабдор шахслар давлат маблағларини кўп ҳолатларда зиёфатлар, совғалар бериш учун сарфлаб юборадилар, шунингдек, расмий рухсатнома олмасдан туриб хизмат машиналаридан фойдаланадилар. Бундан ташқари, дабдабали тўйлар ва дафн маросимларини ўтказиш учун жуда катта маблағ сарф қилинади.
«Ушбу байрамлар мансабдор шахсларнинг дам олиши учун жуда мосдир, аммо бу пайтда интизомга қатъий риоя қилиш керак», - дея огоҳлантиради Тартиб-интизомни текшириш бўйича марказий комиссия. У давлат хизматчиларини «тежамкорлик коди»га, айниқса, бюджет маблағларини тежашга чақирди.
Нашр маълумотларига кўра, 2015 йилдан 2017 йилгача бўлган даврда байрамлар пайтида бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ҳолатлари бўйича 989та иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026