Буюк Британия қироличаси Елизавета II’нинг омма билан саломлашиш учун ёғоч ричагга ўрнатилган сунъий қўли бор, деб ёзади Daily Mirror.

Қайд этилишича, қироличага бу қурилмани ҳазил сифатида бир неча йил аввал австралиялик талабалар совға қилишган. Қурилмага енгил тегиниш билан қўл худди саломлашгандек ҳаракатлана бошлайди.

Аммо «Дунё қироличаси» китоби муаллифи Роберт Хардманнинг таъкидлашича, Елизавета бу қўлдан расмий маросимларда ҳеч қачон фойдаланмаган.