Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетда хитойлик мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган масала машҳур бўлмоқда
Интернетда Хитойдаги бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалланган математика масаласи машҳурлашмоқда. Унинг видеосини MindYourDecisions YouTube канали эълон қилди.
Ўқувчиларга (ва томошабинларга) столнинг баландлигини ҳисоблаб топиш вазифаси берилади. Бу ҳолда стол остида турган тошбақанинг бошидан стол устида турган мушукнинг бошигача бўлган масофа 170 сантиметрни ташкил этади. Стол остига туширилган мушукнинг бошидан то стол устидаги тошбақанинг бошигача бўлган масофа эса 130 сантиметрга тенг.

Видео муаллифи масалани ечишнинг икки усули ҳақида ҳикоя қилади. Биринчиси — тенглама тузиб, «мушук» ва «тошбақа»ларни қисқартириш. Иккинчиси — фаразан икки столни устма уст жойлаштириб, яна жониворларни «қисқартириш». Шундай қилиб столнинг ҳақиқий баландлигини топиш мумкин ва бу 150 сантиметрга тенг бўлади.
Видеони 200 минг мартадан ортиқ томоша қилишган ва унга юзлаб шарҳлар ёзишган.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026