Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон БАА билан тўғридан-тўғри авиайўналишларни кенгайтиришни таклиф қилди
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Ўзбекистон ва БААнинг йирик шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиапарвозларни кенгайтириш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди, деб хабар берди Kun.uz мухбири.
«Ўзбекистон томони ҳаво қатновидан фаол фойдаланиш, мамлакатларимиз ўртасидаги йўловчи ва юк ташиш ҳажмини оширишдан манфаатдор. Бу борада икки мамлакатнинг йирик шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиш ечим бўлади», – деди вазир Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-БАА бизнес-форумида.
Ҳозирда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Тошкентдан Дубай ва Шаржа шаҳарларига тўғридан-тўғри парвозларни амалга оширади.
«Бундан ташқари, БААлик ҳамкорларимизга «Навоий» халқаро интермодал логистика маркази имкониятларидан фойдаланишни таклиф этамиз», – деди Хўжаев.
Хўжаев шунингдек, Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон халқаро транспорт коридори Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги товар алмашувнинг сезиларли равишда ошишига хизмат қилишини қайд этди.
Мавзуга оид
13:25 / 23.02.2026
Ўзбекистон–АҚШ туристик алмашинуви: январ ойи кўрсаткичлари эълон қилинди
19:10 / 21.02.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл ташувлари ҳажмини оширади
15:21 / 20.02.2026
2025 йилда Ўзбекистон буғдой уни импортини қисқартирди
06:00 / 19.02.2026