Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиядаги бойлик манбаларини фош қилишга доир талаб бўйича илк манзил маълум қилинди
2001-2015 йилларда Озарбойжон Халқаро банкини бошқарган Жаҳонгир Ҳожиевнинг турмуш ўртоғи Замира Ҳожиева жорий йилда Буюк Британияда бойлик манбаларини очишга доир талаблар бўйича диққат марказидаги илк шахс бўлди. Financial Times ушбу хабарни тарқатишга доир суд томонидан белгиланган муддат тугаганига асосланиб, шу ҳақида маълум қилди.
Буюк Британиянинг Жиноятчиликка қарши кураш миллий агентлиги (NCA) бу йил биринчи марта икки кўчмас мулк объектига нисбатан келиб чиқиши ноаниқ бўлган мулкка сўров жўнатди.
Маълум бўлишича, сўров Озарбойжон давлат банки раҳбарининг турмуш ўртоғига берилган. Июль ойида аёл объектлардан бирига нисбатан сўровни бекор қилишни сўраган. Ўшанда Лондон судида унинг ҳашаматли ҳаёт тарзига оид маълумотлар тақдим этилганди. Хусусан, ўтган ўн йилда у Harrods универмагида 16 миллион фунт стерлинг (21 миллион доллар) сарфлаган, бир кунда 150 минг фунт (197 минг доллар)га баҳоланувчи заргарлик буюмларини харид қилган. UWO талаби йўлланган кўчмас мулк объектларидан бири - 2009 йилда Лондоннинг Knightsbridge туманидан 11,5 миллион фунтга сотиб олинган уй бўлган. Яна бир объект - Эскот яқинидаги ер участкаси бўлиб, унда Mill Ride гольф клуби жойлашган, ер 2013 йилда 10,5 миллион фунтга харид қилинган. Харидлар офшор фирмаларга расмийлаштирилган, лекин NCA уларни Замира Ҳожиева билан боғламоқда.
Аёлнинг турмуш ўртоғи Озарбойжонда фирибгарлик, лавозимини суистеъмол қилиш ва бошқа айбловлар бўйича 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳамда 40 миллион долларга яқин жаримага тортилган. Ҳожиев айбловларни тан олмаган, унинг турмуш ўртоғи ва адвокати бу айбловларни мутлақо адолатсиз деб аташган.
Мавзуга оид
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
22:08 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
21:22 / 18.05.2026