Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода ёлланиб ишловчи аёл етказилган жароҳат оқибатида вафот этди
Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Маълум бўлишича, 2018 йил 9 октябрь куни Қоровулбозор туманида яшовчи К.А. маст ҳолда таниши Д.Р. (аёл)нинг уйида ўзаро жанжал сабаб шу уйда ёлланиб ишловчи Н.В. (аёл) баданининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Рўй берган ҳодиса оқибатида Н.В. касалхонага келтирилганида вафот этган. К.А. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
12:10 / 27.05.2026