Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда ичимлик сувидан заҳарланганлар сони 111 минг кишига етди
Фото: AFP
Ироқнинг Басра вилоятида ичимлик сувидан заҳарланганлар сони 111 минг кишига етди. Бу ҳақда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг Басра шаҳридаги офиси директори Маҳди ат-Тамимийга иқтибос келтирган ҳолда Al-Sumaria телеканали маълум қилди.
Аввалроқ 27 минг киши заҳарлангани маълум қилинган. Ат-Тамимийнинг айтишича, комиссариат марказий ва маҳаллий ҳокимиятдан бу масала бўйича аниқ ва жиддий позицияни талаб қилмоқда.
Басрада 8 июлда сув ва электр таъминотидаги узилишларга қарши норозилик намойишлари бошланиб, бошқа шаҳарларга ҳам кўчган. Вазият Ироқнинг жанубий вилоятларида ҳаво ҳарорати 50 даражагача етгани сабабли янада мураккаблашган.
Ҳукумат намойишчиларнинг талабларини бажариш учун махсус комиссия тузгани ва Басра аҳолисига ичимлик суви қувурлари ва электр таъминотини тиклашга 2 млрд динор (17 млн доллар) ажратишини маълум қилган.
Мавзуга оид
23:06 / 24.04.2026
Саида Мирзиёева Тойлоқда аҳоли ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ўрганди
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
12:18 / 19.03.2026